Линклар

Британия кенгаши ташвишда


Британия кенгаши ўз ходимларининг Россия хавфсизлик хизмати томонидан сўроққа тутилиши борасида ташвиш билдирди.

Шунингдек, Британия кенгашининг Санкт-Петербургдаги бўлими раҳбари Стефан Киннок қисқа муддатга милиция ходимлари томонидан ушлаб турилгани ҳам маълум бўлди.

“Интерфакс”нинг милиция ходимларига таянган ҳолда маълум қилишича, Стефан Киннок ўз машинасини маст ҳолда бошқаргани боис ушланган.

Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд Россиянинг Британия кенгаши ходимларига виза чеклови жорий қилиш қарори Лондон ва Москва ўртасидаги дипломатик алоқаларга путур етказиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG