Линклар

Ҳиллари Клинтон Мичиганда ҳам ғалаба қозонди


Мичиган штатида АҚШ президентлигига номзодларни саралаш жараёнида республикачи Митт Ромни ва демократ Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонди.

Хабарларга кўра, Мичиган штатида туғилиб ўсган Митт Ромни сайловчиларнинг 40 фоиз овозини олишга муяссар бўлган. Ўтган ҳафтада Нью-Ҳэмпшир штатидаги шундай тадбирда ғалаба қозонган сенатор Жон МакКейн Митт Ромнидан анча ортда қолиб кетган.

Мичиган штатида демократлардан Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонган бўлса-да, бу жараён натижалари рамзий ҳисобланади, холос. Демократларнинг АҚШ президентлигига номзодларни саралаш бўйича кейинги жараёни якшанба куни Невада штатида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG