Линклар

Масжид портлатилди


Покистоннинг Пешавор шаҳридаги шиалар масжидида рўй берган портлашда уч киши ҳалок бўлди, камида 20 киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, масжиддаги портлаш худкуш томонидан амалга оширилган. Бу ҳужум шиаларнинг Ашура байрами арафасида содир этилган.

Ироқнинг Дажла вилоятида ҳам худди шундай портлаш амалга оширилди. Худкуш ўзини масжид ичкарисида портлатиб юборди. Натижада саккиз киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG