Линклар

logo-print

Исроил ракета синови ўтказди


Исроил Мудофаа вазирлиги ракета синовини муваффақиятли ўтказганини эълон қилди.

Мудофаа вазирлиги мазкур синовга оид қўшимча маълумотни ошкор қилмаган бўлса-да, ҳарбийлар радиоси бу баллистик ракета алоҳида хусусиятларга эга эканини маълум қилди.

Хабарларга кўра, сўнгги йиллар мобайнида Исроил бор диққат-эътиборини қўшни араб давлатлари ва Эрондан келаётган ракета ҳужуми таҳдидларини бартараф этишга қаратган. Шунингдек, Исроил ядровий қуролга эга экани тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG