Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте Хитойга сафар қилди


Бу ерда у Хитой расмийлари билан учрашиб, ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги санкцияларни жорий этиш масаласини муҳокама қилади.

Айни пайтда Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий ҳам Хитой расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланмиш Россия ва Хитой Эронга янги санкциялар қўлланилишига қарши чиқиб келаётир. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мулозими расмий Пекин халқаро ҳамжамиятнинг Эронга дипломатик воситалар орқали таъсир ўтказишни давом эттириши тарафдори эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG