Линклар

Эронга йўл берилмайди


Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер “жаҳон ҳамжамияти Эронга ядровий қурол ишлаб чиқариш учун керакли технологиялардан фойдаланишга йўл қўймаслиги”ни билдирди.

Венада унинг Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей билан учрашуви режалаштирилган. Ўтган ҳафтада Муҳаммад ал-Барадей Эронда бўлиб, мамлакатнинг ядровий дастури борасида музокаралар ўтказган эди.

Шунингдек, куни-кеча Германия ҳукумати Теҳронга қарши янги санкциялар қўллаш имкониятларини муҳокама этиш мақсадида БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзосини Берлинга таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG