Линклар

Сербия Косово мустақиллигини тан олмайди


Сербия ҳукумати Косово мустақиллигини ҳеч қачон тан олмаслигини маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида эса Косово мақомига оид музокаралар давом этмоқда. Унда чиқиш қилган Сербия президенти Борис Тадич унинг ҳукумати барча қонуний ва дипломатик воситаларни ишга солиб, Сербия яхлитлиги ва мустақиллигини сақлаб қолишини билдирди.

Косово бош вазири Ҳошим Тачи эса ўз ҳукумати ўлка мустақиллигини эълон қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин журналистлар билан мулоқотда Косово БМТга аъзо бўла олмаслиги ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотларга қабул қилинмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG