Линклар

Британия кенгаши бўлимлари иши тўхтатилди


Британия кенгаши Россиядаги икки минтақавий бўлимининг фаолиятини вақтинчалик тўхтатганини эълон қилди.

Таълим ва маданий алоқалар бўйича Британия кенгаши раиси Мартин Дэвидсоннинг билдиришича, Россия ҳукумати атайлаб кенгашнинг Россиядаги икки бўлимига ўз фаолиятини давом эттиришга имконият бермаган.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд ҳам Россиянинг Британия кенгашига нисбатан ҳаракатларини кескин қоралаганди.

Куни-кеча Россия хавфсизлик хизмати ходимлари Британия кенгашининг Санкт-Петербургдаги бўлими ходимларини сўроқ қилган эди.

Россия томони Британия кенгашининг мамлакатда фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар йўқлигини иддао қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG