Линклар

logo-print

Қирғизистон Олий суди раиси Қурманбек Осмонов истеъфога чиқарилди


Президентнинг Олий суд раисини истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарорини парламентдаги 63 депутат қўллаб-қувватлади.

Қирғизистон парламентининг давлат ва қонунчилик қўмитаси раиси Лейла Сиддиқованинг билдиришича, Қ.Осмонов устидан элликка яқин судьядан шикоят аризаси тушгандан сўнг шундай қарор қабул қилинган.

Қ.Осмонов эса ўзининг истеъфога чиқарилиши ортида сиёсий сабаблар мавжудлигини маълум қилди.

Қирғизистон мухолифати ҳам Олий суд раисининг ишдан бўшатилишини кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG