Линклар

Хитой Эрон ҳамкорлик қилишини хоҳлайди


Хитой расмий Теҳронни ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Хитойга сафар қилган Эрон ядровий дастури музокарачиси Сайид Жалилий эса унинг ҳукумати ва Хитой Теҳроннинг ядровий дастури борасида бир тўхтамга келганини билдирди.

АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте ҳам Хитойга сафар қилган эди. Бу ерда у Хитой расмийлари билан учрашиб, ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги санкцияларни жорий этиш масаласини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG