Линклар

Жорж Буш фавқулодда чоралар эълон қилади


АҚШ президенти Жорж Буш мамлакатнинг оқсаб қолган иқтисодиётини қайта жонлантиришга қаратилган фавқулодда чораларни эълон қилади.

АҚШ раҳбарининг бу чиқиши мамлакатдаги уй-жой ва кредит бўҳрони авж олаётган бир пайтга тўғри келди.

Эълон қилиниши кутилаётган чораларда солиқларни камайтириш ва бошпанаси бўлмаган фуқароларга нафақа миқдорини ошириш каби масалалар назарда тутилган. Бу чораларнинг АҚШ Конгрессида ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда
.
АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Бен Бернанке президентнинг бу чораларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG