Линклар

logo-print

Россия ва Болгария энергетика соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади


Ушбу шартнома Болгария президенти Георгий Парванов, бош вазир Сергей Станишев ва Россия президенти Владимир Путин биргаликда ўтказган музокаралар ҳосиласи бўлди.

“Бундай инфратузилма имкониятларини ривожлантириш Россия бошқа транзит давлатлар билан ҳамкорлигини тўхтатади, дегани эмас. Янги йўналишларни очиш ишлари Европага келаётган энергия ресурслари хавфсизлиги ва барқарорлигини оширишга имкон яратади”,- деди В.Путин.

Болгария ҳукумати Россия газини ўз ҳудуди орқали Европага олиб чиқишни назарда тутган лойиҳага қўшилишини маълум қилди.

“Жанубий оқим” номини олган бу лойиҳа қиймати 10 миллиард евродир. Бу қувур орқали Россия гази Қора денгиз орқали Болгарияга, ундан Жанубий Европа давлатларига узатилади.

Шунингдек, В.Путин Косово бир томонлама ўз мустақиллигини эълон қилиш ва бу жараён халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланишини ноқонуний ҳисоблашини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG