Линклар

logo-print

Жангарилар асирга олинди


Покистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятида 40 нафар жангари асир олинганини маълум қилди.

Покистон ҳарбийлари матбуот вакили Аҳтар Аббоснинг билдиришича, сўнгги икки кун давомида минтақада содир бўлган икки тўқнашувда 90 жангари ўлдирилган.

Покистон разведка хизмати расмийлари эса собиқ бош вазир Беназир Бҳуттога суиқасд уюштирилишига алоқадорликда гумон қилинган ўсмир қўлга олинганини билдирди. Шунингдек, Покистон полицияси Ашуро байрамини ўтказаётган шиа мусулмонларига қарши уюштирилиши режалаштирилган ҳужумнинг олди олинганини айтди.
XS
SM
MD
LG