Линклар

НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларига янги қўмондон тайинланади


АҚШ президенти Жорж Буш армия генерали Дэвид МакКерманни НАТОнинг Афғонистондаги халқаро кучлари қўмондони лавозимига тавсия қилди. Агар номзод АҚШ Сенати томонидан тасдиқланса, у февраль ойидан бери халқаро тинчликпарвар кучларга қўмондонлик қилиб келаётган генерал Дэн МакНейлнинг ўрнини эгаллайди.

Д.МакКерман ҳозир АҚШ армиясининг Европадаги қисмлари, Еттинчи армия ва НАТОнинг Германиядаги кучлари таркибида бўлган АҚШ ҳарбийларига қўмондонлик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG