Линклар

15 яшар гумонланувчи сўроқ қилинмоқда


Покистон расмийлари собиқ бош вазир Беназир Бҳуттонинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонланаётган 15 яшар болани сўроқ қилмоқда. Маълум бўлишича, ўсмир фитнага алоқадорлигига иқрор бўлган.

Покистон ички ишлар вазири Камол Шоҳ Дера Исмоил Хон шаҳарчасида икки киши ҳибсга олингани, улардан бири бўлган ўспирин 27 декабрь куни Б.Бҳуттога уюштирилган суиқасдда иштирок этганига иқрор бўлганини билдирди.

Хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, ўспирин терговчиларга суиқасдни амалга оширган беш кишилик гуруҳни Равалпинди шаҳрига жангарилар етакчиси Байтуллоҳ Маҳсуд юборганини гапириб берган. Б.Маҳсуднинг “Ал-Қоида” билан яқин алоқада экани айтилади.
XS
SM
MD
LG