Линклар

logo-print

Зиёратчилар уйларига қайтмоқда


Ашура байрамини нишонлагани Карбалога зиёратга келган ироқлик шиалар ўз уйларига қайтди. 10 кунлик маросим давомида жиддий зўравонликлар бўлмагани хабар қилинмоқда.

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий маросимнинг нисбатан тинч ўтганини барқарорлик кучаяётгани белгиси, дея олқишлади.

Ашура маросимида шиалар Маҳаммад (САС)нинг набираси Ҳусайн ибн Алининг шаҳид бўлган кунини хотирлайди.

Покистонда ҳам Ашура арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Шанба куни Покистон хавфсизлик кучлари катта талафотлар келтириши мумкин бўлган бир неча фитнанинг олди олинганини маълум қилди. Бу йилги байрам мамлакат бўйлаб зўравонликлар авж олган пайтга тўғри келди.

Покистонда одатда Ашура пайтида мазҳаблараро зўравонликлар кузатилади.
XS
SM
MD
LG