Линклар

Сайловнинг биринчи босқичи етарли эмасга ўхшайди


Сербияда ўтган президент сайловининг дастлабки натижалари номзодлардан бирортаси тўла ғалаба қилиш учун етарли овоз тўпламаганини кўрсатмоқда.

Президент лавозими учун тўққиз номзод курашмоқда, лекин улар орасида амалдаги давлат раҳбари Борис Тадич ва ултрамиллатчи Томислав Николичнинг имконияти юқоридир.

Агар сайловнинг бу босқичида ҳеч бир номзод етарли овоз тўплай олмаса, иккинчи босқич 3 февраль куни ўтказилади.

Президентликка асосий даъвогарлардан ҳар иккиси ҳам Косово мустақиллигига қарши бўлса-да, Б.Тадич етакчилигидаги Демократик партия Европа билан яқин алоқада бўлиш тарафдоридир. Т.Николич бошлиқ Серб радикал партияси эса Россия билан алоқаларни мустаҳкамлашни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG