Линклар

Қозоғистонда германиялик журналист калтакланди


Хабарларга кўра, Маркус Бенсманн 19 январь куни Остона тўғрисида фильм олиш мақсадида Қозоғистон пойтахтига келган. Шу куннинг ўзида номаълум шахслар Остона-Павлодар йўлида журналистни калтаклаб, бор нарсаларини талаб, уни совуқ кўчага ташлаб кетган. Маълум бўлишича, журналист оғир аҳволда маҳаллий шифохонага ётқизилган. Айни пайтда Остона милицияси мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG