Линклар

Ҳиндистонлик зиёратчилар автоҳалокатга учради


Ҳиндистонда рўй берган автоҳалокатда 38 киши нобуд бўлди, 40 киши жароҳатланди.

Мамлакат полициясининг билдиришича, диний байрамдан қайтаётган зиёратчиларни олиб кетаётган автобус Мумбай шаҳрига яқин тоғли ҳудудда жарликка тушиб кетган.

Ҳалок бўлган йўловчиларнинг аксарини аёллар ва ёш болалар ташкил этгани айтилмоқда. Маълум бўлишича, автобус йўловчиларга тўла бўлган.
XS
SM
MD
LG