Линклар

Мусоқалъада британиялик аскар ҳалок бўлди


Афғонистон жанубида рўй берган портлашда британиялик бир аскар ҳалок бўлди, 5 нафари жароҳатланди.

Буюк
Британия Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳарбийлар машинаси Мусоқалъа шаҳри яқинида йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган.

Шу билан жорий йилда Афғонистондаги зўравонликларда ҳалок бўлган хорижий ҳарбийлар сони 10 кишига етди. Айни пайтда Афғонистонда британиялик 7800 ҳарбий хизмат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG