Линклар

logo-print

Сербия президенти сайловнинг иккинчи босқичида аниқланади


Сербияда ўтган президент сайловининг биринчи босқичида ғолиб аниқланмади.

Сербия Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотга кўра, ҳозирча мухолифатчи номзод Томислав Николич 39 фоиз овоз билан сайловда пешқадамлик қилмоқда. Мамлакатнинг амалдаги президенти Борис Тадич мухолифат вакилидан 4 фоиз ортда қолмоқда.

Бу икки номзод президент сайловининг икки ҳафтадан сўнг бўладиган иккинчи босқичига ўтишга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG