Линклар

Польша Россия билан алоқаларни яхшиламоқда


Польша ҳукумати Россия-ЕИ ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномага қўйган ветосини бекор қилишини билдирди.

Бу ҳақда Москвада Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскининг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Россия ҳукумати яқинда Польша гўшт маҳсулотларига нисбатан жорий этилган тақиқни бекор қилган эди.

Москвадаги учрашувда АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси ҳам муҳокама қилинган.

“Бу жаноб Сикорски билан мазкур мавзудаги иккинчи учрашувимиздир. Ўринбосарларимиз миқёсида ҳам мудофаа тизими борасида эътиборга лойиқ музокаралар ўтказилмоқда. Польша гўштини Россияга экспорт қилиш масаласини ҳал этишда ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилди”,- деди С.Лавров.

Шунингдек, учрашувда Польша бош вазири Дональд Тускнинг кейинги ҳафтада Россияга қилажак сафари ҳам муҳокама қилингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG