Линклар

“Имеди” яна эфирга чиқади


Грузиядаги етакчи мустақил “Имеди” телеканали душанба куни ўз фаолиятини қайта бошлайди.

Хабарларга кўра, телеканал соҳиби Бадри Патаркацишвили компаниянинг 51 фоиз акциясини АҚШнинг “Ньюс корп” корпорациясига сотишга розилик берган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида бир нечта журналистнинг ишдан кетиши натижасида “Имеди” телеканали ўз фаолиятини тўхтатган эди.

“Имеди” журналистларининг айтишича, телеканал Бадри Патаркацишвили билан алоқага эга бўлгани учун ҳукумат уларга босим ўтказган.
XS
SM
MD
LG