Линклар

Ғазо қамали юмшатилди


Исроил ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг танқиди кучайгандан сўнг Ғазо минтақаси қамалини бир кунга юмшатди.

Хабарларга кўра, тўрт кунлик қамалдан сўнг ёнилғи маҳсулотлари юкланган машиналарнинг Ғазо минтақасига киритилишига рухсат берилган.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бу чоралар минтақадаги гуманитар бўҳронни бартараф этиш учун етарли эмаслигини билдирди.

Ғазо минтақаси расмийларидан бири эса Исроил ҳукумати ёнилғи маҳсулотлари етказилишига уч кун давомида тўсқинлик қилмасликка ваъда берганини айтди.

Шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида мажлис ўтказиши кутиляпти. Ғазода эса фаластинликларнинг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Норозилик намойишида юздан ортиқ аёл иштирок этгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG