Линклар

Берлинда Эрон ядровий дастури муҳокама қилинади


БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия расмийлари Теҳронга қарши БМТнинг янги санкцияларини қўллаш имкониятларини муҳокама этиш мақсадида Берлинда тўпланмоқда. АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Германия ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги санкциялар қўлланилишини талаб қилиб келаётир. Бироқ Россия ва Хитой санкциялар жорий этилишига қарши чиқяпти.

Эрон ҳукумати матбуот котиби Ғуломҳусайн Илҳом янги санкциялар Теҳроннинг ядровий дастурига таъсир эта олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG