Линклар

Европа зарарли газларни камайтиради


Европа комиссияси ЕИ ҳудудида атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини камайтиришга оид лойиҳани қабул қилди.

Бу ҳужжатда ЕИга аъзо 27 давлат учун глобал иқлим ўзгаришининг сабабчиси, деб айтилаётган заҳарли газлар миқдорини 2020 йилга бориб 20 фоиз қисқартириш борасида тавсиялар берилган.

Еврокомиссия президенти Хосе Мануэл Баррозунинг таъкидича, мазкур режа европаликларга ҳафтасига 3 евродан тушади. Режа ЕИга аъзо давлатлар ва Европа парламенти томонидан маъқулланиши шарт.
XS
SM
MD
LG