Линклар

Резолюция лойиҳасида жиддий чоралар назарда тутилмаган


Россия БМТ Эронга қарши қабул қилган резолюциянинг навбатдаги лойиҳасида жиддий чоралар назарда тутилмаганини маълум қилди.

22 январь куни Берлинда учрашган БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши БМТнинг янги резолюцияси лойиҳаси матни борасида келишувга эришган эди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, бу ҳужжатда давлатлар Эронга нисбатан огоҳ бўлишга даъват қилинган бўлса-да, Теҳрон билан савдо алоқаларини давом эттириш тақиқланмаган.
XS
SM
MD
LG