Линклар

logo-print

Ҳошим Тачи Брюсселда


Косово бош вазири Ҳошим Тачи Брюсселда ЕИ ва НАТО расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.

Хабарларга кўра, мазкур музокараларда Косово мустақиллигини эълон қилишга оид режалар муҳокама этилади. Куни-кеча Ҳошим Тачи Косово ўз мустақиллигини имкон қадар тез фурсатда эълон қилишни истаётгани, бироқ мустақилликни эълон қилиш санаси ЕИ ва АҚШ ҳукумати билан мувофиқлаштирилишини билдирган эди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Косовонинг Сербиядан ажраб чиқиши жаҳондаги бошқа айирмачи ҳукуматларга қўл келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG