Линклар

Полиция бошлиғи ўлдирилди


Мосул шаҳрида рўй берган навбатдаги портлашда шаҳар полиция бошқармаси раҳбари ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, полиция ходимлари бундан бир кун аввал рўй берган портлаш жойини текшираётган пайтда худкуш уларга яқинлашиб ўзини портлатиб юборган. Портлашда полициянинг бир ходими ва АҚШ ҳарбийси жароҳатлангани айтилмоқда.

Куни-кеча Мосулда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатида 34 киши ҳалок бўлиб, 170га яқин фуқаро жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG