Линклар

Зўравонлик ёйилиши мумкин


Афғонистон президенти Ҳомид Карзай жаҳон ҳамжамиятини Афғонистон-Покистон чегара ҳудудида зўравонлик ва террорчилик ёйилиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Давосда иш бошлаган Жаҳон иқтисодий анжуманида нутқ сўзлаган Ҳомид Карзай яқинда Афғонистон ва Покистонда рўй берган зўравонликларни бунга мисол ўлароқ келтирди.

“Сўнгги ҳафталар мобайнида Покистонда рўй берган воқеалар жаҳоннинг турли ўлкаларида даҳшатли оқибатларга сабаб бўлади. Экстремизмнинг мутантлашиб, минтақа бўйлаб ёйилаётганини кўришимиз мумкин. Террорчиликнинг бутун минтақамиз бўйлаб ёйилиши дунё учун ёмон оқибатларни келтириб чиқаради”,- деди Ҳомид Карзай.

Шунингдек, Афғонистон президенти минтақа давлатлари раҳбарларини ўз манфаатлари йўлида экстремистик сиёсат юргизишдан воз кечиб, жангариларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тармоқларини бартараф қилишнинг самарали йўлларини топишга чақирди.
XS
SM
MD
LG