Линклар

logo-print

Кения мухолифатининг норозилик намойиши бекор қилинди


БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан Кения мухолифати вакиллари билан мулоқот ўтказгандан сўнг мухолифатчилар намойишларни бекор қилишга қарор қилган.

Шунингдек, хабарларга кўра, Кения президенти илк бора мухолифат етакчилари билан учрашган. Бу учрашувга Кофи Аннан воситачилик қилган.

Кениядаги вазият 27 январь куни мамлакатда ўтказилган президент сайловидан сўнг кескинлашган эди. Сайловда амалдаги президент Мваи Кибаки ғалаба қозонгани эълон қилинган бўлса-да, мухолифат сайлов натижаларини тан олишдан бош тортиб келмоқда.

Сайловдан сўнг Кенияда рўй берган зўравонликларда 500га яқин фуқаро ҳалок бўлган, қарийб 250 минг киши турар-жойларини тарк этишга мажбур бўлганди.
XS
SM
MD
LG