Линклар

Касьянов номзод бўла олмаслиги мумкин


Россия Марказий сайлов комиссияси президентликка номзод Михаил Касьяновни рўйхатга олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Россия МСК вакили Николай Конкин маълум қилди.

Хабарларга кўра, М.Касьяновни қўллаб-қувватлаш учун сайловчилардан тўпланган имзоларнинг 13 фоизи қалбакилаштирилгани аниқланган. Россия қонунларига мувофиқ бундай имзолар кўлами 5 фоиздан ошмаслиги шарт.

М.Касьяновнинг сайлов штаби ўтказилган текширув натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG