Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:09

Янги резолюция матни борасида келишувга эришилди


Аваз Алиев БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия ташқи ишлар вазирлари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши БМТнинг янги резолюцияси лойиҳаси матни борасида келишувга эришди.

Ниҳоят, вазирларнинг Берлиндаги учрашуви бу борада бир неча ой давом этган тортишувларга чек қўйди.

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этаётган АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Берлинда қабул қилинган ҳужжатни олқишлади.

“БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия томонидан қабул қилган ҳужжат бизнинг якдил эканимизни кўрсатди. Биз Эроннинг ядровий қуролга эга давлатга айланишига йўл қўймаймиз ҳамда унинг халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларга риоя этишини талаб қилиб қоламиз”,- деди Кондолиза Райс.

БМТнинг навбатдаги резолюцияси лойиҳаси қабул қилинганига қарамай, Эрон раҳбари ўз ҳукумати ядровий дастур борасидаги ишларни бундан буён ҳам давом эттиражагини билдирди.

Россия эса БМТ Эронга қарши қабул қилган резолюциянинг навбатдаги лойиҳасида жиддий чоралар назарда тутилмаганини маълум қилди.

“Бу лойиҳада акс этган таъсир кўрсатиш чораларининг барчаси қатъий жазо чораси характерига эга эмас. Вазирлар давлатларни Эрон билан бўладиган савдо-сотиқ, транспорт алоқаларида, ядровий ишларда қўлланилиши мумкин бўлган ноқонуний, тақиқланган материалларни етказиб беришда эҳтиёткор бўлишга чақирди”,- деди Сергей Лавров.

Бироқ АҚШ давлат котиби ўринбосари Николас Бёрнс Россия ташқи ишлар вазири фикрига қўшилмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бу резолюция лойиҳасида Эронга қарши жазо чоралари кўзда тутилган.

Ҳозирча резолюция лойиҳаси оммага ошкор қилинмади.

Эрон эса Бушаҳрдаги АЭСга мўлжалланган ядро ёқилғисининг навбатдаги қисми Россиядан етиб келганини маълум қилди.

Россиянинг “Атомстройэкспорт” компанияси вакилининг ИТАР-ТАСС ахборот агентлигига билдиришича, Эронга мўлжалланган ядро ёқилғисининг барчасини февраль ойигача Бушаҳрдаги АЭСга етказиб бериш режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG