Линклар

logo-print

Афғонистонда дала қўмондони уйидан кўп миқдорда қурол-аслаҳа топилди


Афғонистон расмийларининг билдиришича, топилган қурол-аслаҳа орасида Эрондан келтирилган 130 та мина ҳам борлиги аниқланган. Мазкур қуроллар Афғонистон ҳудудига яқинда келтирилгани тахмин қилинмоқда.

Расмий Теҳрон ўз ҳудудидан “Толибон” жангариларига қурол-аслаҳа етказиб берилаётгани тўғрисидаги иддаоларни кескин рад этди.

АҚШ ҳукумати эса Афғонистондаги жангариларга қурол-аслаҳа етказиб берилишида Эроннинг ҳам қўли борлигидан шубҳа қилиб келади.
XS
SM
MD
LG