Линклар

logo-print

Чегарада назорат ўрнатишга уриниляпти


Миср хавфсизлик кучлари Ғазо минтақаси билан чегара ҳудудида назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.

Бундан икки кун аввал фаластинлик жангарилар чегара деворини портлатиб юборгандан сўнг ўн минглаб фаластинлик Ғазо минтақасидан Миср ҳудудига ўтганди. Чегарадаги деворнинг портлатилишига Ғазодаги иқтисодий танглик сабаб бўлган айтилмоқда.

Фаластинлик жангариларнинг Исроил ҳудудига амалга ошираётган ракета ҳужумларини бартараф этиш мақсадида Исроил ҳукумати ўтган ҳафтада Ғазо минтақасини қамал қилган эди.

Шунингдек, Исроил ҳаво кучлари Рафоҳ шаҳрида ўтказган амалиёт оқибатида фаластинлик тўрт жангари ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG