Линклар

logo-print

Россия ва Сербия энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади


Россия ва Сербия ўртасида энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка оид шартнома имзоланди. Икки давлат президентларининг Москвада ўтган музокараларидан сўнг имзоланган янги келишувда Сербия ҳудудида газ қувури ётқизиш ва газ омбори қуриш назарда тутилган. Россиянинг “Газпром” ширкати Сербиянинг “НИС” компаниясига тегишли назорат пакетини сотиб олгани ҳам эълон қилинди.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Москвада ўтказилган музокараларда унинг ҳукумати Косово мустақиллигига мутлақ қарши эканини маълум қилди.

“Бугунги фикр алмашув чоғида Косовонинг ўз мустақиллигини бир томонлама эълон қилишига Россия қарши эканини яна бир бор таъкидлаб ўтдик. Бунинг оқибатлари халқаро ҳуқуқ меёрларига путур етказиб, Болқон минтақаси ва бутун жаҳонга салбий таъсир этиши мумкин”,- деди В.Путин.
XS
SM
MD
LG