Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:57

Дилшод Қурбонов Ўзбекистонга топширилиши мумкин


Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Тулада ҳибсда сақланаётган қаршилик Дилшод Қурбоновнинг қийноқ ва ўлим хавфи бор Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Россиядаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Елена Рябининанинг айтишича, Россия Бош прокуратураси Д.Қурбоновни Ўзбекистонга топшириш ҳақида қарор чиқарган.

“22 январь куни Россия Бош прокуратураси диний сабабларга кўра бошпана излаб Россияга келган ўзбекистонлик қочқин Д.Қурбоновни ватанига экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарди ва шу орқали у Россиядан бошпана олиш ҳуқуқидан маҳрум этилди”, - деди Елена Рябинина.

37 ёшли Д.Қурбонов ўтган йили 30 май куни Тула вилоятининг Узловая шаҳрида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳибсга олинган. Ўзбекистон томони уни халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда гумон эқилмоқда.

Елена Рябинина бу гумонлар асоссиз эканини айтади.

“Гап шундаки, Д.Қурбонов ҳеч қанақа ташкилот фаолиятида қатнашмаган. У намозхон бўлгани ва ислом қоидаларига амал қилгани боис Ўзбекистонда милиция унга тинчлик бермай, мунтазам чақиравергач, 2003 йилда Россияга кетишга мажбур бўлди. 2007 йилда Ўзбекистоннинг Қарши шаҳрида ваҳҳобийликда айбланган етти кишидан бириси қийноқ остида Д.Қурбоновга қарши кўрсатма берган, Абдували қорининг даъватлари ёзилган аудио, видеоматериалларни Д.Қурбоновдан олганини айтган, аслида бундай эмас. 18 кун ўтиб, 30 май куни Д.Қурбонов Тулада ҳибс этилди”, - дейди Е.Рябинина.

“Фуқаровий кўмак” ташкилоти Д.Қурбоновнинг қийноқ ва ўлим хавфи бор Ўзбекистонга экстрадиция этилишини халқаро конвенцияларга зид ҳисоблаб, Страсбургдаги Европа судига шикоят қилмоқчи. Аммо бу иш берармикин? Европа суди қарорига қарамай, биргина ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистон фуқаролари Рустам Мўминов ва Абдуғани Қамалиев расмий Тошкент қўлига топширилган эди.
XS
SM
MD
LG