Линклар

logo-print

Бушаҳрга уран жўнатилди


Россия Бушаҳрдаги атом электр станцияси учун Эронга еттинчи марта бойитилган уран жўнатди.

Икки давлат ўртасидаги келишувга мувофиқ Россия Эронга яна бир марта уран ёнилғиси жўнатиши керак.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Бушаҳрдаги АЭС ишга тушиши учун 82 тонна уран ёнилғиси керак бўлади. Ҳозирча Россиядан станцияга 77 тонна уран келтирилган. Теҳрон расмийлари мамлакатдаги илк Бушаҳр АЭСни жорий йил ёзда ишга туширишни режалаштирган. Эрон станцияда ишлатилган уранни Россияга қайтаришга рози бўлган.
XS
SM
MD
LG