Линклар

Аҳоли қуролли тўқнашувлар ҳудудини тарк этмоқда


Покистон шимоли-ғарбийда хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида қуролли тўқнашув давом этаётгани сабабли аҳоли минтақани тарк этмоқда.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлиги хабарига кўра, 25 январь куни ҳукумат кучлари ҳужум бошлашидан бироз олдин қабилалар яшайдиган Дара Одам Ҳол шаҳри аҳолиси хавфсиз жойларга жўнаб кета бошлаган.

Покистон ҳарбийлари маълумотига кўра, қуролли тўқнашув оқибатида 60 жангари ўлдирилган. Армия аскарларидан икки нафари ҳалок бўлган. Мазкур ҳужум Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Шимолий ва Жанубий Вазиристон вилоятларида жангариларга қарши ўтказилаётган кенг кўламли ҳарбий операциялар доирасида амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG