Линклар

Америкалик аёл ўғирлаб кетилди


Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида ноҳукумат ташкилотда ишлаётган америкалик аёл номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.

Қандаҳор вилояти ҳокими Асадулла Холиднинг айтишича, исми ошкор қилинмаган аёл 26 январь куни уйидан машинада ўз ҳайдовчиси билан идорасига кетаётган пайтда ўғирланган. 40 ёшлардаги бу аёл Осиё қишлоқ ҳаёти тараққиёти жамғармасида ишлаган.
XS
SM
MD
LG