Линклар

Ингушетияда ҳукуматга қарши намойиш куч билан тарқатиб юборилди


Назран шаҳрида мингга яқин одам қатнашган, рухсат этилмаган норозилик намойишини тарқатиб бориш учун Россия милицияси кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди ва ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Ҳукумат амалдорлари орасида коррупция кенг тарқалгани ва инсон ҳуқуқлари бузилаётгани учун фуқаролар Назраннинг марказий майдонида намойиш ўтказиш учун йиғилган эди.

Аксари ёшлар бўлган намойишчилар милиция ходимларига тош ва бензин тўлдирилган бутилкалар улоқтирди. Тарафлар ўртасида содир бўлган тўқнашувда бир намойишчи жароҳатланди. Ўнлаб намойишчи, мустақил ахборот воситалари мухбирлари, жумладан, “Озодлик” радиоси мухбири ҳам ҳибсга олинди. Кейинроқ мухбир қўйиб юборилди.
XS
SM
MD
LG