Линклар

logo-print

БМТ Эроннинг ички ишларига аралашишни тўхтатиши керак


БМТ аввал йўл қўйган хатосини тўғрилаб, Эроннинг ички ишларига аралашишни тўхтатиши керак.

Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида қатнашаётган Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий “Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигига интервьюсида шундай баёнот берди.

Хабарларга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлмиш Буюк Британия, Россия, Франция, Хитой ҳамда Германия Эронга саёҳат қилишни тақиқлаш ва мамлакатнинг ядро саноатида ишлатилиши мумкин бўлган қурилмаларни Эронга сотмаслик ҳақидаги Хавфсизлик кенгашининг янги резолюцияси лойиҳаси хусусида келишувга эришган.
XS
SM
MD
LG