Линклар

Собиқ раҳбарлар номзодлар ҳуқуқи учун курашади


Эроннинг икки собиқ президенти ва парламентнинг собиқ спикери мамлакатнинг олий диний раҳбари оятулло Али Ҳуманаийга мурожаат этиб, март ойида ўтказиладиган парламент сайловига ислоҳотчи номзодларнинг қўйилишини сўраш ниятида.

Эроннинг назоратчи органи ҳисобланадиган Инқилоб ҳимоячилари кенгаши парламент сайловида иштирок этмоқчи бўлган номзодларнинг деярли учдан бир қисмини сайловдан чиқариб юборганди ва улардан қарийб ярми ислоҳот тарафдорлари сифатида кўрилади.

Собиқ президентлар Муҳаммад Ҳотамий ва Акбар Ҳошимий Рафсанжоний парламентнинг собиқ спикери Маҳди Карробий билан учрашиб, номзодларга қўйилган тақиқни бекор қилишга эришиш йўлларини муҳокама этди.
XS
SM
MD
LG