Линклар

Кенияда давом этаётган зўравонликлар қурбонлари ортмоқда


Кенияда авж олган янги зўравонликлар оқибатида яна 50дан зиёд одам ўлдирилди. Сўнгги бир неча кун давомида пойтахт Найробидан 150 километр узоқликда жойлашган Накуру шаҳрида тўқнашувлар тўхтамаётир.

Зўравонликларга чек қўйиш мақсадида БМТ собиқ бош котиби Кофи Анан ҳукумат ва мухолифат вакиллари ўртасида воситачилик қилмоқда.

Декабрь ойида ўтказилган президент сайлови натижаларига норозилик сифатида бошланган зўравонликлар оқибатида Кения бўйлаб 700дан зиёд одам нобуд бўлди, 250 минг киши бошпанасиз қолди.
XS
SM
MD
LG