Линклар

Индонезиянинг собиқ президенти Сухарто 86 ёшида вафот этди


32 йил давомида Индонезияни қаттиқўллик билан идора қилган собиқ президент Жакартадаги шифохонада вафот этди. 86 ёшли Сухарто юрак, ўпка ва буйрак оғриғи билан 4 январь куни шифохонага ётқизилгандан буён оғир аҳволда қолаётган эди.

20-асрнинг энг қаттиққўл давлат раҳбарларидан бўлган Сухарто 1998 йилда оммавий ғалаёнлар ва демократик кучларнинг норозилик намойишлари сабабли ҳокимиятдан четлаштирилганди. Бироқ индонезияликларнинг Сухарто ҳақидаги фикрлари турлича қолмоқда. Унинг президентлик даврида инсон ҳуқуқлари кенг кўламда поймол этилганига қарамай, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш кузатилган.
XS
SM
MD
LG