Линклар

Ливанда мотам куни эълон қилинди


Ливан пойтахти Байрутда рўй берган тўқнашувлар қурбонлари хотирасига 28 январь куни мамлакатда мотам қилинди.

Мамлакатда мотам кунини эълон қилган бош вазир Фуад Синиора пойтахт аҳолисини осойишталикка чақирди.

Якшанба куни Байрутда электр қувватининг ўчирилишига қарши ўтказилган норозилик намойиши иштирокчилари ва полиция ходимлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда саккиз киши ҳалок бўлиб, 30га яқин фуқаро жароҳатланганди.
XS
SM
MD
LG