Линклар

Мосулда кенг қамровли амалиёт ўтказилади


Ироқ ҳукумати кучлари “Ал-Қоида” жангарилари таянч пункти ҳисобланмиш Мосул шаҳрида кенг қамровли амалиёт ўтказишни режалаштирмоқда.

Ироқ армияси генерали Риёд Жалолнинг айтишича, мазкур амалиёт барча қўшинлар Мосул шаҳрига етиб келгандан сўнг амалга оширилади.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Мосулга қўшимча контингент юборишни режалаштирмаётганини билдирди.

Шунингдек, АҚШ қўмондонлиги Мосул шаҳрида йўл четига ўрнатилган бомба портлашида америкалик беш ҳарбий нобуд бўлганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG