Линклар

Аёллар норозилик намойиши ўтказди


Афғонистон жанубида 500га яқин аёл АҚШ ёрдам ташкилоти ходимасининг ўғирланишига қарши норозилик намойиши ўтказди. Намойишчилар Афғонистон ҳукуматини шанба куни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган америкалик аёлнинг қаердалигини аниқлаб, зудлик билан озод этишга чақирди.

“Ҳукумат расмийлари ва қабила етакчиларидан бор имкониятларни ишга солиб, бу аёлнинг озод этилишини таъминлашини талаб қиламиз. Аёлларни ўғирлаш афғон маданияти ва ислом қадриятларига ўта зиддир”,- деди намойиш иштирокчиларидан бири.

АҚШ ёрдам ташкилотининг 49 ёшли ходимаси ва унинг афғонистонлик ҳайдовчиси 26 январь куни Қандаҳор яқинида ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG