Линклар

Шимолий Вазиристонда 12 киши ҳалок бўлди


Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида амалга оширилган ракета ҳужумида 12 киши нобуд бўлди. Ўлганлар жангарилар экани тахмин қилинмоқда.

Бироқ маҳаллий аҳолининг билдиришича, ракета қишлоқ оқсоқолининг уйига тушган ва унинг портлаши оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Ҳозирча Покистон ҳарбийлари амалга оширилган ракета ҳужумини шарҳлашдан бош тортмоқда.

Шунингдек, Шимолий Вазиристонда Покистон қўшинлари ва жангарилар ўртасидаги отишмада ҳукумат кучлари аскари ҳалок бўлди. Карачида эса ҳукумат кучлари жангарилар яширинган бинони қуршовга олгани маълум бўлди.

Хабарларга кўра, томонлар ўртасида рўй берган отишмада полициянинг уч ходими ва икки жангари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG