Линклар

Европанинг қудратли давлатлари раҳбарлари Лондонда учрашди


Лондонда Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Буюк Британия бош вазири Гордон Браун, Франция президенти Николя Саркози, Германия канцлери Ангела Меркель, истеъфога чиқиши кутилаётган Италия бош вазири Романо Проди ва Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозу иштирок этди.

Хабарларга кўра, Лондондаги учрашувда жаҳон бозоридаги ҳозирги вазият муҳокама қилинган.

Қайд этиш жоизки, бу учрашув АҚШ иқтисодиётининг таназзулга юз тутиши мумкинлиги юзасидан ташвишлар ҳамда Франциянинг “Society General” банкидаги товламачилик билан боғлиқ можаро авж олган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG